13.12.2020 13:47
Франция: "исломий сепаратизм"га қарши қонун лойиҳаси эълон қилинди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Чоршанба куни Францияда «исломий радикализм»га қарши курашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди. Эслатиб ўтамизки, Франция президенти Макрон миллатга раҳна солувчи «сепаратизм»га қарши курашишни мақсад қилган қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қонун юзасидан хавотир билдириб, француз мусулмонларини камситишини айтган.